Вход
beta version
Среда, 30 Март 2016 11:36

“Бу йил акам Рашид Хўжасовнинг қўшиқларини куйлаб концерт беришни ният қилганман”

Махсет Хўжасов бугунги кунда қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. БАН триоcи (Барно, Айгерим, Наргиза) Karstars.uz сайти учун Махсет Хўжасовдан интервью олишди. Хонанда суҳбат давомида бу йили концерт дастури бериши, қиз фарзанди бўлишини хоҳлаши, адабий китоб ўқимаслиги, акасини қўллаб-қувватламагани, ўзини томдан ташлашга ҳам рози эканлиги, рафиқаси билан қишдаги учрашувлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Барно: Ижодингиздаги сўнгги янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
Махсет Хожасов:
 Охирги янгиликлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳозирги кунда янги қўшиқлар устида иш олиб бормоқдаман. Шунингдек бу йил акам Рашид Хўжасовнинг қўшиқларини куйлаб концерт беришни ният қилганман.

Айгерим: Хонандалик сиз учун касбнинг бир турими ёки хоббими?
Махсет Хожасов: 
Қўшиқ айтиш акамдан мерос бўлиб қолган деб ҳисоблайман. Бир томондан хобби десам ҳам асло муболаға бўлмайди. Айни пайтда экономика соҳасида ўқиётган бўлсам бир тарафдан хонандалик мен учун касб деб ўйлайман.

Наргиза: Айтиб ўтганинггиздек экономика соҳасида таҳсил олайтотган экансиз. Хўш келажакда қайси йўналишни танлаш ниятидасиз?
Махсет Хожасов: 
Қўлдан келганича икки соҳани ҳам бирдай олиб боришга ҳаракат қиламан. Иқтисодчи бўлиш ҳам жуда қийин, шундай бўлса ҳам бу соҳа билан бирга ижодимни давом эттириш мақсадим бор.

Барно: Санъат соҳасига кириб келишингизга нима сабабчи бўлган, акангиздан нималарни ўргандингиз? Шу ўринда оилангиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
Махсет Хожасов:
 Халқимиз яхши билади бу соҳага акам Рашид Хожасовнинг қўшиқларини айтиб кириб келганман. Тақдир тақозоси билан айни пайтда акамнинг ижодини давом эттирмоқдаман.

Айгерим: Болаликдаги орзуларингизнинг барчаси амалга ошди деб ўйлайсизми?
Махсет Хожасов: 
Онам бухгалтер бўлганлиги учун, 5-синфда ўқиётганимдан буён математика фанига қизиқаман. Шу боис онамнинг касбини давом эттиришни хоҳлаганман. Худо хоҳласа бу йили ўқишни тамомлаб, ишга жойлашсам, ўз орзуим амалга ошган бўлади деб ҳисоблайман.

Барно: Талабалар жудаям изланувчан ва талабчан бўлади. Келинг энди охирги ўқиган китобингизни эсга олсак
Махсет Хожасов:
 Яқин орада адабий китоб ўқимадим. Бироқ ўзимнинг соҳам бўйича “финанс” номли китобни ўқиб чиқдим.

Айгерим: Агарда сиз олтин балиқ тутиб олсангиз ундан қандай тилакларни сўрардингиз?
Махсет Хожасов: 
Олтин балиқ йўқку (кулади). Агар шундай имконият бўлганида, ватанимнинг, оиламнинг тинчлигини, болалик кунларимнинг қайтиб келишини ва қиз фарзандли бўлишни тилаган бўлардим. 

Наргиза: Болаликдаги қайси воқеа сиз учун ҳозиргача ёқимсиз хотира қолдирган.
Махсет Хожасов: 
Акам сал шўхроқ бўлган ва шу шўхликларини онамга айтиб берадиган одатим бўлган. Шу воқеаларни эсласам вақтида акамни қўллаб-қувватламагнимга афсусланаман.

Барно: 20 йилдан кейинги ҳаётингизни қандай тасаввур этасиз?
Махсет Хожасов:
 20 йилдан кейин фарзандларимнинг меҳрибон отаси ва яхши инсон бўламан деб ўйлайман.

Айгерим: Сиз ўзингизни ростгўй инсонаман деб ўйлайсизми? Қандай вазиятларда ёлғон ишлатасиз?
Махсет Хожасов: 
(Ўйланиб…) Энди баъзида шундай воқеалар бўладики, ёлғон гапиришга мажбур бўламан. Лекин ҳозир ҳеч бир ёлғоним эсимга тушмаяпти.

Наргиза: Кўпчилик инсонлар ҳақиқий дўст йўқ деб ўйлайди. Энг яқин дўстим ким деб ўйлайсиз?
Махсет Хожасов:
 Яхши дўст топпиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Энг яқин дўстим онам деб ўйлайман. Онадан бошқа ҳақиқий дўст йўқ бўлса керак деб ҳисоблайман.

Барно: Сиз учун энг қадрли инсонга нималарни қилган бўлардингиз?
Махсет Хожасов:
 (кулиб) Ўзимни томдан ташлашга ҳам тайёрман. Қўлимдан келмайдиган нарсага вада бера олмайман, бироқ ҳамма нарсани қўлимдан келишига у учун ишлаб беришга розиман.

Айгерим: Ҳаётингиздаги қайси унутилмас лаҳзани биз билан баҳам кўришни хоҳлайсиз?
Махсет Хожасов: 
Шу пайтга қадар энг қизиқарли воқеаларнинг бири рафиқам билан учрашиб юрган пайтларимда, қишнинг совуқларида қулоқларимиз қизариб, совуққотгунча учрашганмиз. Шу воқеалар мен учун энг эсда қоларли воқеалардан бири бўлган.

Наргиза: Қайси саволга жавоб беришни хоҳлайсизу, бироқ ўша савол сизга берилмаган?
Махсет Хожасов: (кулиб…)
 Бу савол жудаям қийин бўлди. Сўралмаган саволлар жуда кўп бўлса керак. Аммо бу ҳақда ўйланиб кўрмаган эканман.

Барно: Кимни ўзингизга энг яқин устоз деб биласиз?
Махсет Хожасов
: Бахтияр Жуматаевни устозим деб биламан. У инсон акамнинг ҳам устози эди.

Бизнинг маълумот
Тўлиқ исми-шарифи: 
Хожасов Махсет Мамбетниязович
Туғилган вақти: 12.03.1987
Хоббиси: Қўшиқ айтиш, машина хайдаш, бўш вақтларида дўстлари билан футбол ўяш.

Айгерим, Наргиз, Барно суҳбатлашишди

Манба: kruz.uz

Прочитано 1260 раз Последнее изменение Среда, 30 Март 2016 11:44
Оцените материал
(0 голосов)

Добавить комментарий

 

Защитный код
Обновить

(c) 2016. "EMUZ.UZ"

условия использования

Разработка сайта: Vektor Media

Allads